2015 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Америка кун тартибининг долзарб масалалари, турли даражадаги бўлажак учрашувлар режаси ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинди.