2015 йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Аввалроқ, Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан икки томонлама муносабатлар ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари юзасидан фикр алмашилгани ҳақида хабар берган эдик.