Ўзбекистондаги барча масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик кўриш мақсадида, барча масжидларда оммавий ҳашар ташкил қилиниб, мўмин-мусулмонларга ҳар томонлама шароит яратиб бериш учун барча имкониятлар ишга солинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, масжидлар бўлими маълум қилган.

"17 июнь куни Рамазоннинг илк таровеҳ намози ўқилди. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги саккиз юздан ортиқ масжидларда “хатми Қуръон” бошланди.

Уларда мингдан зиёд хушовоз мураттаб қорилар хатм қилиб беришмоқда. Ҳофизи калом қорилар Қуръони карим оятларидан ёзнинг иссиқ кунларидан толиққан намозхонларга малол келмайган даражада қироат қилишмоқда. Намозхонлар бу яратилган шароитлардан мамнун эканлигини бод-бод шукроналари билан изҳор қилишмоқда", дейилади хабарда.