Жанубий Каролина университети олимларининг фикрича, ойига беш кун истеъмол қилинаётган овқат ҳажмини 34-54 фоизга тушириш қаришнинг секинлашувига олиб келади. Шунингдек, бу хотирани, юрак ва қон томирларининг ишлашини яхшилаб, саратон ва диабет келиб чиқиши эҳтимолини камайтиради. Тадқиқотнинг тўла матни университет сайтига жойлаштирилган.

Олимлар сичқонларда тажрибалар ўтказиб кўришди. Доимий равишда чекланмаган миқдорда калориялар истеъмол қилган сичқонлар ойига беш кун парҳезга киритилди. Бунинг натижасида уларнинг соғлиғи анча яхшиланиб, қариш жараёни секинлашган.
Мақолада айтилишича, тажрибаларда олинган натижалар одамларда ҳам текшириб кўрилган. Шу билан бирга, калориялар чекланадиган кунлари миқдорни белгилаб берилган 34-54 фоиздан камайтириш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.