2015 йилнинг 8 октябрь куни Чехия пойтахти Прагада асли Ўзбекистондан бўлган сураткаш Алия Минибаеванинг “Парда ортида” номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади. Ушбу кўргазма “Болалар болаларга кўмаклашади” хайрия лойиҳаси доирасида ўтказилади. Ундан кўрилган даромад Збраславадаги Шарлотта Масарикованинг болалар уйига эҳсон қилинади.

Кўргазма Прага марказидаги Лувр галереясида бўлиб ўтади.
Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маълум қилишича, кўргазмада чехияликларнинг болалар билан тушган суратлари намойиш этилади.
Лойиҳада Михаэл Куклов, Иван Хилков, Иван Йирэшов, Луций Зедничков, Симон Сташов ҳамда Чехиянинг бошқа таниқли шахслари иштирок этиши кутилмоқда.
Алия Минибаева Андижонда туғилган. Айни кунларда у Прагада истиқомат қилиб келади.