Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий анжуманида АҚШ билан муносабатлардаги муаммолар ҳақида гапириб ўтди.

“Қаерда ижобий натижалар, қаерда муаммолар борлигини тушунтириб бераман. Бизга мунтазам равишда ўзга стандартларни суқиштиришга ҳаракат қилишади. Гўёки АҚШ бизга нима кераклигини биздан яхшироқ биладигандек. Бизга маданиятимиз, анъаларимизга суянган ҳолда нима қилишимиз кераклигини ўзимизга қўйиб беринглар”, деб айтди Путин.

“АҚШ “ким биз билан бўлмаса, у бизга” қарши қабилида ўйин қилади. Биз билан бундай йўл тутиб бўлмайди. Биз билан ультиматум тилида гаплашиш мумкин эмас”, деб ўз сўзларини якунлади Путин.