Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий анжуманида Россия ҳукмрон давлат мақомига даъво қилмаслигини айтди.

Путин Россия ўнлаб йиллар давомида ўз манфаатлари учун курашганини маълум қилди.

“Россия гегемонлик қилишга, ҳукмрон давлат мақомига даъвогарлик қилмайди, биз ҳеч кимга ўз стандартларимизни суқмаймиз”, деб айтди Путин.

Путин ҳамма бир-бирига ҳурмат билан қараши ҳамда биргаликда ишлаши, умумий муаммоларнинг ечимини биргаликда излаши лозимлигини қўшимча қилиб ўтди.