Россия президенти Владимир Путин Россия Украинадаги можарони ҳал қилишга таъсир қилаётгани, бироқ муаммони бир ўзи ҳал қила олмаслигини маълум қилди.

“Давлатга қарши, конституцияга қарши ҳукумат тўнтаришини қўллаб-қувватламаслик керак эди”, деб айтди Путин Минск келишувларига қайтиш кераклигини таъкидлаб.

Россия президенти Киев ҳукуматидан нима истаётгани ҳақидаги саволга: “Бу Украина халқи ўз ҳукуматидан нимадир исташи керак. Муаммони сиёсий йўл билан қилиш элементи муҳим жиҳат ҳисобланади”, деб жавоб берди Путин.