Россия ядровий қуролни тарқатмаслик бўйича талабларга қатъий амал қилмоқда, деб айтди Россия президенти Владимир Путин МАГАТЭ бош директори Юкия Амано билан учрашуви пайтида. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Юқори технологик секторлардан бири бўлган уранни бойитишда биз бутун бозорнинг салмоқли 40 фоизини эгалламоқдамиз. Сизга яхши маълумки, биз ядровий қуролни тарқатмаслик бўйича барча масалаларга амал қиламиз”, деб таъкидлади Путин.

У ўз навбатида, Россия МАГАТЭнинг йирик ҳамкори экани, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказилган музокараларни “жуда қизиқ” деб баҳолашини маълум қилди.

Аввалроқ Россия ва МАГАТЭ паст бойитилган уранни транзит қилиш бўйича келишув имзолаганлари маълум қилинганди.