19 июнь куни Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги уйлардан бирида махфий босмахона топилди. Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, у ерда “Ҳизб ут-таҳрир” халқаро экстремистик ташкилотининг адабиётлари чоп этилган.
Вилоят ички ишлар бошқармаси вакили Женгиш Аширбоевнинг айтишича, тақиқланган адабиётлар тарқатишда гумон қилинаётган саккиз нафар маҳаллий фуқаронинг уйларида тешкирув ўтказилганда, уйлардан бирида босмахона жойлашгани маълум бўлган.
Фуқароларнинг уйларидан кўп миқдорда экстермистик характердаги адабиётлар, электрон материаллар ва техника топилган. Жами 104 китоб, 77 варақа, икки қўлёзма дафтар, принтер ва қоғоз кесувчи ускуна мусодара қилинган.
Топилган адабиётлар диний экспертизага юборилган.