2015 йилнинг 1 сентябридан Қирғизистонда нафақалар оширилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг “2015 йил 1 сентябрида нафақаларнинг суғурта қисмларини ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Лойиҳага биноан нафақаларнинг суғурта қисмини, эркакларда умумий суғурта стажи 40 йилдан, аёлларда эса 35 йилдан ошиқ бўлган тақдирда, 500 сомга ошириш таклиф қилинмоқда. Биринчи гуруҳ ногиронларининг нафақалари ҳам шу миқдорда оширилади.

Бошқа турдаги нафақахўрларга бериладиган ойлик тўловларига 250 сом қўшилади.
Шу тариқа, сентябрга келиб Қирғизистонда нафақанинг ўртача миқдори 4 817 сомни ташкил қилади. Ижтимоий жамғарманинг умумий эҳтиёжлари 845 млн га тенглашади.