Россия Сбербанки футболчи Андрей Аршавиндан унинг “Зенит” жамоасидаги бир йиллик маошига тенг пулни олиши мумкин. Бу ҳақда “Ведомости” газетаси ёзмоқда.

Илгарироқ Сбербанк Пётр Тиньгаевнинг “Балтавтотрейд” гуруҳига кирувчи олти компанияни банкрот деб эълон қилиш ҳақида ариза берган эди. Уларнинг кафили Андрей Аршавин эди. 2010-2014 йиллар орасида Сбербанк гуруҳга 1.7 млрд рубль миқдорида кредит ажратган эди. Ўша пайтда Аршавин кафолат сифатида 104 млн рубль пул тиккан эди.
Июнь ойининг бошида суд Аршавинга тегишли мулкнинг 5 млн рублга тегишли қисмини ҳибсга олди. Банк Аршавиннинг маошидан ўзига тегишли пулларни ундириб олмоқчи.