Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Мисит маҳалласида жойлашган "Бахт" тўйхонасида номаълум шахс 1976 йилда туғилган маҳаллий аҳоли вакиласининг бўйнидан сариқ металлдан ясалган занжирларини очиқдан-очиқ юлиб олиб, воқеа жойидан яширингани маълум қилинган.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ғараз ниятли шахс қўлга олинди ва талончилик тўлиқ фош этилди. Ушбу талончиликни хатирчилик 32 ёшли фуқаро содир этгани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.