Россия бош вазири ўринбосари Игорь Шувалов Forbes нашрига берган интервьюсида президентлик сайловларини бошқа муддатга кўчириш ғоясига қаршилик билдирди.

“Биз Россиямиз, Қозоғистон эмасмиз. Ва ўзимизнинг сиёсатий удумларимизга мос ҳолда ишлаймиз”, деб айтди Шувалов.

Шуваловнинг айтишича, у парламент сайловларини бошқа муддатга кўчириш ҳақидаги баҳс-мунозарларни оддий “сайловчи” сифатида эътибор билан кузатаётганини ҳамда муддатидан олдинги президентлик сайловларида зарурат йўқлигини айтди.

Россиянинг собиқ молия вазири Алексей Кудрин Петербург халқаро иқтисодий анжуманидаги нутқида янги ислоҳотлар дастурига “ишонч мандатини” олиш учун сайловларни бошқа муддатга кўчиришни таклиф қилган эди.