Toshiba компанияси Windows 10 дастурий таъминотида ишлайдиган янги моделдаги ноутбукларига овозли ёрдамчини чақирувчи Cortana тугмасини қўшади. Engadget нашрининг ёзишича, бу тугмага эга маҳсулот бугун намойиш этилди.

Тугма функционал клавишалар қаторига жойлаштирилди. Бу Cortana’ни тўла экранли режимда очилган дастур ва ўйинлар учун ҳам очиш имкониятини беради.

Янги овозли ёрдамчига эга Windows 10 28 июль куни сотувга чиқади. Windows 7 ва 8/8.1 фойдаланувчилари учун у бир йил давомида бепул бўлади. Июль ойида овозли ёрдамчининг бета-версияси Android фойдаланувчилари учун ҳам чиқарилади.