Жорий йилнинг 14 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида А.Югнакий мавзесида яшовчи фуқаронинг уйидан унга тегишли ичида катта миқдордаги пуллар ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари бўлган сейф ўғирланган эди. 

Жиноят содир бўлган жойга этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан воқеа жойини кўздан кечириш, жабрланувчи ва гувоҳлар билан олиб борган суриштирувлар жараёнида гумонланувчининг алоҳида белгилари ва ташқи кўринишлари (ориэнтировкаси) тузилди. Натижада жиноят "иссиқ изида" фош этилиб, ғараз ниятли киши қўлга олинди ва содир этилган ўғирлик тўлиқ фош этилди. Ушбу ўғирликни жабрланувчининг жияни 1995 йилда туғилган қиз содир этгани аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.