17 июнь куни Россиядаги Тула шаҳри Советский туман суди Ўзбекистон фуқароси, 35 ёшли Ҳалил Абдуллаев устидан ҳукм чиқарди.

Россия прокуратураси ахборот агентлигининг хабар беришича, у жорий йилнинг 12 апрель куни тулалик 59 ёшли фуқарога ҳужум қилиб, ёнидаги Lenovo телефони ва 4 893 рубль пулини олиб кетган.
Ушбу қилмиши учун Абдуллаев 2 йил 6 ой умрини умумий режимдаги қамоқхонада ўтказади.