Twitter Lightning янгиликлар сервисини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда buzzfeed.com.

Тармоқнинг мобиль иловасида алоҳида тугмача пайдо бўлади ва уни босиш орқали “Грэмми”, NBA финали, шунингдек, Непалдаги зилзила каби  муҳим янгиликлар лентасига ўтади.

Лента реал вақт мобайнида Twitter танлаган суратлар ҳамда видеолар билан тўлдириб борилади.

Воқеалар лентасини бошқа мобиль иловалар ҳамда веб-сайтларга ҳам ўрнатиш мумкин бўлади.