WikiLeaks ташкилоти Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ва қиролликнинг бутун дунё бўйлаб элчихоналарига тегишли махфий телеграммаларни чоп этишни бошлади.

“Саудия телеграммалари” қўшниларига ҳам хавф солаётган борган сари беқарор бўлиб бораётган ёпиқ диктатуранинг асл қиёфасини ошкор қилади”, деб айтди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж.

Қайд этилишича, чоп этилган ҳужжатлар орасида Ар-Риёднинг “ўта махфий” муҳри остидаги давлат ташкилотларининг ҳисоботлари ҳам бор. “Саудия телеграммалари” лойиҳаси доирасида яқин ҳафталарда ўн минглаб янги ҳужжатларни чоп этиш режалаштирилмоқда.