Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси яримҳимоячиси Хавьер Маскерано ўзининг жамоадоши Лионель Месси 2015 йилги Америка кубогида жамоанинг дастлабки икки ўйинининг энг яхши ўйинчиси деб ҳаққоний тарзда тан олингани борасидаги фикрларини айтиб ўтди.

“Месси ўйнаганда, табиийки, у ўйиннинг энг яхши ўйинчисига айланади. У ажойиб формада ва ғалаба қозониш осон бўлмаган бу мусобақада бор маҳоратини кўрсатган ҳолда ўйнаш истаги билан ёнмоқда.

Мусобақа ҳакамлари ўйинларни анча кечиримли бошқаришмоқда. Футболчилар орасида анча кескин ва контакт ўйин бормоқда, шунинг учун Лео бу ерда ўзини Европадагидек бемалол ҳис қилиши мушкулроқ бўлмоқда”, деб айтмоқда Маскерано.