Хитойда эстакададан қум ортилган юк машиналари колоннаси ўтиб кетаётганда у қулаб тушди.

Оқибатда ҳосил бўлган ёриққа 4 та автомобиль тушиб кетди ҳамда 1 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Хитойнинг Sina портали.

Қайд этилишича, эстакада қум ортилган юк машиналари колоннаси оғирлигига дош беролмай қулаб тушган бўлиши мумкин.