Хитойлик олимлар MERS вирусини 15 дақиқада аниқлашга ёрдам берадиган махсус диагностик реаген ишлаб чиққанларини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Жорий йўналишдаги тадқиқотлар 2014 йилнинг охиридан бошланган эди. Уларда Гонгконг ва Сяминь университетлари тадқиқотчилари иштирок этди.
Реаген Хитой ҳудудида коронавирус эпидемияси авж олгна тақдирда қўлланилиши айтилмоқда.