Туриннинг "Ювентус" жамоаси "Атлетико"дан хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукични трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport хабар берган.

Хабарда айтилишича, "Ювентус" футболчи учун берилиши керак бўлган 18 млн евронинг 15 млн евролик қисмини дарҳол тўлайди. Яна 3 млн евро эса Манжукичнинг ўзини кўрсатишига қараб, бонуслар сифатида берилади.

Футболчи билан 2019 йилгача шартнома тузилиши кутилмоқда.

Манжукич 22 июнь куни Туринга тиббий кўрикдан ўтиш учун боради.