Россиянинг “Газпром” корпорацияси Қирғизистонда амалга ошираётган ишлар мамлакатнинг энергия мустақиллиги янада мустаҳкамланишга омил бўлмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев “Газпром” раиси Алексей Миллер билан бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилди.
2014 йил апрелида “Қирғизгаз” операторининг 100 фоиз акциялари “Газпром” томонидан бир долларга сотиб олинди. Келишувга биноан, “Қирғизгаз”нинг барча қарзлари, ер ости ёқилғи омборлари ва ҳ.к. “Газпром”га ўтди. Ўз навбатида, компания мамлакатнинг энергетика соҳасига 5 йил ичида 20 млрд рубль инвестиция кириш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Бундан ташқари, компания 2030 йилга қадар мамлакат ҳудудининг 60 фоизини ва 400дан ортиқ аҳоли пунктини газ билан таъминлашга ваъда бермоқда.
Атамбаев Миллер билан Петербург халқаро иқтисодий форум доирасида учрашув ўтказди.