Америка Кубоги гуруҳ босқичининг учинчи тури доирасида ўтказилган учрашувда Боливия Чили терма жамоасидан ўз дарвозасига бешта жавобсиз тўп ўтказиб юборди.

Чилиликлардан Чарлес Арангис иккита, Алексис Санчес ва Гари Меделлар биттадан гол уришди. Ўйин якунида Боливия ҳимоячиси Рональд Ральдес автогол муаллифига айланди.
Шунга қарамай, ҳар иккала жамоа ҳам турнирнинг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.