АҚШ адлия вазирлиги Чарльстон шаҳридаги черковда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 29 млн доллар миқдорида моддий ёрдам ажратди. Пулларнинг бир қисми ҳалок бўлганларнинг дафн маросими учун сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Дилан Руф черковга кириб, у ерда ўтирган одамларга қарата от ўт очган. Натижада 9 киши ҳалок бўлган. Бир неча кундан сўнг қотил қўлга олинди.