Чилилик шифокорлар 92 ёшли мижознинг танасидан 50 йиллик бола мумиясини топиб олишди. Бу ҳақда El Marino нашри хабар бермоқда.
Аёл қорнидаги оғриқдан шикоят қилиб шифокорларга мурожаат қилган. Рентген унинг ичида 50 йил муқаддам туғилиши керак бўлган бола танасининг қолиб кетганини кўрсатди. Маълум бўлишича, ҳомила 30 ҳафталигида нобуд бўлган.
Аёл ўзининг ҳомиладорлигини ҳатто билмаган ҳам, ҳомила нобуд бўлиб, мумия аҳволига келиб қолган ва унга қийинчилик туғдирмаган.
Ҳомилани танадан олиб ташлаш амалиётини кекса аёл кўтара олмаслиги боис уни қолдиришга қарор қилинган.