Эстония президенти Тоомас Хендрик Ильвес Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳуқуқининг тан олиниши талаби устидан истеҳзоли кулди, деб хабар бермоқда “Европейская правда” нашри.

“Бизга Европа Иттифоқига аъзо бўлишимизга ваъда бермагунингизга қадар ислоҳотлар ўтказмаймиз, деб айтиш ўғри бир банкка кириб, ўзининг чаккасига тўппончани қўйиб, “Менга пул бермасанглар, ўзимни отиб ташлайман” дейдиган қандайдир бир фильмдаги саҳнани эслатиб юборди”, деб айтди Ильвес Братиславада бўлиб ўтган GLOBSEC хавфсизлик масалаларига бағишланган анжуманда.

Эстония президенти бундай йўл тутишни куракда турмайдиган иш деб айтди. “Агар сизни ЕИга таклиф қилишмаса, сиз ўз давлатингизни қулатишингизга ваъда бериш – бу пуч ишдир”, деб қўшимча қилиб ўтди Ильвес.

Ильвес ЕИ узоқ вақт давомида Эстониянинг ҳам ЕИга аъзо сифатида тан олишдан бош тортгани ва бунга қарамай Эстония ЕИдан ҳеч қандай ваъдалар берилишини талаб қилмаганини таъкидлаб ўтди.

“Бизлар ҳеч қандай тан олишларни талаб қилмаганмиз, биз шунчаки ишлаб, ислоҳотларни амалга оширганмиз”, деб айтмоқда Ильвес.