Футбол бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг финал учрашувида Сербия ёшлари бразилияликлар устидан ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.

Ўйиннинг биринчи таймида дарвозалар дахлсиз қолди. 70-дақиқада Мандич сербларни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтгач, Перейра ҳисобни тенглашди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмади.
Қўшиб берилган иккинчи таймнинг охирга дақиқаларида Максимович томонидан урилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, Сербия ёшлар терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Бразилия иккинчи ўрин билан қаноатланишга мажбур бўлди.