Германиялик эркак 12 йиллик биргаликдаги турмушдан кейин уни рад этган маъшуқасидан оригинал тарзда аламини олишга қарор қилди: у том маънода ўзларининг биргаликда эгалик қилган мол-мулкини тенг иккига бўлишга қарор қилди. Эркак қўлига электр аррани олиб, ўзларига тегишли қимматбаҳо буюмларни иккита тенг бўлакка арралаб ташлади.

Эркак велосипед, ноутбук, каравот, стуллар, телевизор, телефон, почта қутиси ва ҳаттоки автомобилни ҳам тенг иккига арралади. У ҳар бир арраланган буюмнинг бир қисмини ўзининг эндиликда собиқ маъшуқасига почта орқали юборди, иккинчи қисмини эса Ebay онлайн-аукционида сотувга қўйди. Ebay сайтида эркакнинг саҳифасига 600 киши обуна бўлди.

Немис “арралаш жараёни”ни видеога ёзиб олди ва уни “Ажойиб” 12 йил учун раҳмат, Лаура! Сен ҳақиқатда ярмига муносибсан” деган ёзув билан YouTube видеопорталига жойлаштирди. Шунингдек, эркак ўзининг кейинги “ворисига” заҳарханда саломини йўллаб қолди.