Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатида автобус дарага тушиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди ва 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда The Times of India газетасининг электрон версияси маълум қилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий вақт билан тахминан 13:00 да Алмора округида рўй берди. Автобус 30 метрлик баландликдан тушиб кетган.

Ҳиндистон йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим юз бериши бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди. 2011 йилда Ҳиндистон йўлларидаги авариялар оқибатида 140 мингдан зиёдроқ, 2012 йилда эса 150 мингдан зиёдроқ одам оламдан кўз юмган. Йўл-транспорт ҳодисаларинг 70 фоизи инсон омили оқибатида юз беради.