17 июнь куни Индонезиянинг энг катта Ява оролидаги Садранан пляжидаги 15 метрлик қоя қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва 11 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Гунунг-Гидул тумани полиция бошлиғи Жокьякарта Хариянто маълум қилди.

“Жабрланганлар қариндошларининг аризаларига кўра, ҳанузгача 11 киши ўз уйига қайтмаган”, деб айтмоқда полициячи.

Қутқарувчилар қоянинг вайроналарини ҳанузгача тозалашмоқда. Айни дамда вайроналар остидан 7 киши, жумладан 4 кишининг жасадини чиқариб олишга муваффақ бўлинди. Икки нафар киши шифохонага юборилди.