Самода Қуёш ва Ойдан кейин энг ёрқин объектлар – Юпитер ва Венера июннинг иккинчи ярмида кузатишлар учун айниқса жуда қизиқ бўлади. 19 июн куни бу икки сайёра бир-бирига яқинлашишни бошлаб, 20 июнь куни осмонда Ой билан учбурчак ҳосил қилади. 30 июн куни бундан ҳам чиройлироқ манзарани кузатиш мумкин: Ой, Венера ва Юпитер осмонда иккиланган юлдузни ҳосил қилади – барча уч само жисмини олдинга чўзилган қўл бармоғи учи билан ёпиш мумкин бўлади.

Бир қараганда сайёралар ва Ой бир-бирига яқинлашгандек туюлади, бироқ аслида бундай бўла олмайди, чунки Ой биздан 400 минг км, Венера эса 90 млн км, Юпитер эса 890 млн км узоқликда жойлашган, деб таъкидламоқда Sky & Telescope нашри.

Ушбу ўзига хос “шоу”ни осмоннинг ғарбий қисмида қуёш ботгандан кейин тахминан бир соатдан кейин кузатиш мумкин бўлади.