Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вазири охирги бир кун ичида MERS вирусига чалиниш ҳолатлари кузатилмаганини маълум қилди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, охирги 16 кун ичида биринчи марта бир кун давомида янги хасталар рўйхатга олинмаган. Вазирнинг фикрича, бу эпидемиянинг авжи ўтиб кетганидан далолат беради.