“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Жиззах филиалининг Учтепа почта алоқа тармоғига қарашли алоқа бўлими бошлиғи Зокир Шербеков катта миқдорда нафақа пулларини ўзлаштириб юборгани аниқланди.
“Ҳуқуқ” нашрида келтирилишича, у нафақа пулларини ўзлаштириб, олинган пулларни кейинги берилган маблағ билан ёпиб келаверган. Пуллар тўлиқ тарқатилгани тўғрисида ҳисоботлар тузиб, почта алоқа тармоғига топшириб келган.
Ўтказилган текширишлар натижасида унинг айби билан 51 млн сўмдан ортиқ камомадга йўл қўйилгани аниқланган.
Суд ҳукми билан Шербековга тегишли жазо тайинланди. Дастлабки тергов давомида аниқланган зарар қопланди.