Актёр Жонни Депп Франция жанубидаги уйини 26 млн долларга сотмоқчи, деб ёзади The Wall Street Journal.
Уй билан биргаликда мебель, китоблар, расмлар, дисклар ва шахсий буюмлар ҳам сотилади.
2001 йили Депп 15 га ер участкасини сотиб олиб, уни тартибга келтириш ва ўз уйини қуриш учун 10 млн доллар сарфлаган эди. Уйнинг асосий биносида бешта ётоқхона ва студия жойлашган.