Жанубий Кореянинг Korean Air авиакомпанияси Японияга учадиган навбатдаги йўналишни бир ойга тўхтатиб қўйди. Бунга йўловчилар сонининг кескин қисқариб кетиши сабаб бўлган, деб хабар беради NHK телекомпанияси.

1 июлдан бошлаб бир ой давомида Сеулдан Япониянинг Исикава префектурасидаги Комацу аэропортига учадиган барча рейслар бекор қилинди. Авиакомпания Токиодан 300 км шимоли-ғарбда жойлашган ушбу ҳудудга бир ҳафтада учта рейсни амалга оширар эди.
Илгарироқ авиакомпания Япониянинг Акита шаҳрига учадиган йўналишни вақтинчалик тўхтатган эди.a