Икки йилдан кейин АҚШ Украина ва Европанинг бошқа давлатларига газ етказиб бериш имкониятига эга бўлади, деб айтмоқда АҚШнинг Республикачилар партиясидан ваколатлик қилувчи сенатор Жон Маккейн. Бу ҳақда “Укринформ” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маккейннинг айтишича, Европанинг Россиядан газ бўйича қарамлиги Европа томонидан Россиянинг Минск келишувларини бажармаётганлигига нисбатан санкцияларнинг кучайтирилиши учун асосий тўсқин бўлмоқда.

Аввалроқ ОАВларда нефтни экспорт қилишга тақиқлов АҚШнинг Россия ва Эронга қарши туришига халақит бераётгани ҳақида ёзган эдилар.