Windows 10 операцион системасида Internet Explorer ўрнида пайдо бўладиган Microsoft Edge бразери ўзининг шахсий пароллар менежерига эга бўлади.

Менежер операцион тизимнинг build 10147 версиясида пайдо бўлди. Унинг ёрдамида ҳар бир сайт учун янги пароллар қўшиш, шунингдек, эски қўшилган паролларни ўчириш мумкин бўлади. Ҳозирда менежер сақланган паролларни қурилмалар орасида синхронизация қилиш хусусиятига эга бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.

Windows 10 фойдаланувчилар учун 2015 йилнинг 28 июлида тақдим этилади. Windows 7 и 8./8.1 фойдаланувчилари бепул янги тизимга ўтиш имконига эга бўлишади.