Британиялик Скотт Паркер умумий қиймати 2 млн долларни ташкил қиладиган героин партиясини олиб ўтишда мушуклар учун қафаслардан фойдаланмоқчи бўлди. Mirror газетасининг ёзишича, 19 июнь куни Лондон суди уни контрабанда учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.

43 ёшли Паркер авиатранспорт билан жониворларни ташиш компаниясида ишлар эди. У Йоханнесбургдан Лондонга келишида қафаслар ичига героин яширган. Жиноятчи Хитроу аэропортида қўлга олинди.
Қафаслардан жами 9 кг героин моддаси топилган. Мол 1.2 млн фунтга (1.9 млн долларга) баҳоланди.