Наманганда истиқомат қилувчи Шерали Абдуллаев яқин дўсти Иброҳим Орифжоновни алдаб, ундан катта миқдорда пул ундирганликда айбланиб, жазога тортилди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида келтирилди.
Айтилишича, у дўстига қўшни тумандаги “Попматлуботсавдо” МЧЖга қарашли 3-сонли савдо дўкони биносини “ҳокимиятдаги танишлари орқали” 4.5 млн сўмга сотиб олиб беришини айтиб, “хизмат ҳаққи” сифатида ундан 500 доллар олган.

Орадан вақт ўтиб, Абдуллаев Орифжоновдан яна 1.5 млн сўм сўраган, лекин Иброҳимов 1.2 млн сўм топиб бера олган. Бир муддат сўнг у “суюнчи пули” сифатида яна 100 доллар олган.
Алданганини тушунган Орифжонов СВОЖЖДЛҚК департаментининг Поп туман бўлимига мурожаат қилган. Бўлим томонидан мурожаат юзасидан тадбир ўтказилиб, Абдуллаев Орифжоновдан яна 1.7 млн сўм олаётганида қўлга олинган.