Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида сохта Coca Cola ва Fanta ичимликларини тайёрлаб сотган тадбиркорлар жазога тортилди.
“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган Ғ. Маматқулов ва Л. Маматқулов сохта ичимликлар сотиш билан шуғулланган.
Дўкон мижозларидан бири уларнинг дўконидан Coca Cola ичимлигини сотиб олган. Аммо ичимликнинг нохуш таъмини сезган мижоз СВОЖЖДЛҚК департаментининг Навбаҳор туман бўлимига мурожаат қилган. Вилоят санитария-эпидемиология назорати марказидан олинган хулосага кўра, мижоз томонидан тақдим қилинган ичимликлар қўлбола усулда қадоқланган бўлиб, истеъмол учун яроқсиз ва инсон соғлиғи учун хавфли эканлиги аниқланган. Шунингдек, дўконда ўтказилган текширув натижасида кирим ҳужжати бўлмаган бир қанча озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам сотилаётгани маълум бўлган.
Суд залида Маматқуловлар қилган ишларидан пушаймонликларини билдиришди.