Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Беларуснинг Халқлар дўстлиги ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Беларусь президентининг расмий сайти орқали ахборот берилди.

“Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко Беларусь ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ва стратегик ҳамкорликнинг ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси учун Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевни Халқлар дўстлиги ордени билан тақдирлади”, – дейилади хабарномада.