Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Америка Кубогининг қолган учрашувларида қатнаша олмайди. КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка футбол конфедерацияси) ахлоқ-одоб қўмитаси уни 4 ўйинга дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, Колумбияга қарши учрашувда Неймар дастлаб сариқ карточка билан жазоланди, аммо ўйин якунлангач, рақиб ҳужумчиси Карлос Бакка билан жанжал туфайли тўғридан-тўғри қизил карточка олди.