Ирқчилик АҚШ олдида турган асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда, деб баёнот берди президент Барак Обама.
“Ирқчилик барчамиз биргаликда курашишимиз керак бўлган таҳдид бўлиб қолмоқда. Биз тараққиётга эришдик, лекин биз огоҳ бўлишимиз керак, негаки ирқчилик ҳанузгача сақланмоқда. У ёшларнинг онгини заҳарламоқда, ғояларимизга хиёнат қилмоқда ва демократиямизни парчаламоқда”, – унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
Обама ушбу сўзларни Чарльстондаги оммавий қотиллик муносабати билан берган баёнотида айтиб ўтди.