Россия негаки Европа энергетика хартияси иштирокчиси бўлмагани учун Гаага судининг ваколатини тан олмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин баёнот берди.

“Бу ишларга келсак, позициямиз аниқ: бундай ишларда Гаага ҳакамлик суди фақатгина Европа энергетика хартиясини имзолаган ва ратификация қилган давлатларга нисбатан ўз ваколатларини қўллай олади”, – унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.
“Россия бу хартияни ратификация қилмади, шу боис биз бу суд инстанциясининг юрисдикциясини тан олмаймиз”, – қўшимча қилди Россия етакчиси.