Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашади, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
Етакчи жаҳон ахборот агентлиги раҳбарлари билан Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учрашув чоғида Путин ҳудудий баҳсларга тўхталиб ўтиб, “барча муаммоларни ҳал қилиш мумкин”лигини айтди. Шу масала юзасидан у Япония бош вазири билан учрашишини айтиб ўтди.