18 июнь куни АҚШнинг Колорадо Брайтон шаҳрида содир бўлган мудҳиш автоҳалокат натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Машина ичида ота, она ва 4 нафар фарзанд бўлган. Машинани бошқариб кетаётган ота воқеа жойида вафот этган, 3 нафар бола ва уларнинг онаси турли даражадаги жароҳатлар олган.

Оиланинг энг кичик аъзоси бўлган қизалоқ омон қолган. Қутқарув хизмати унинг бошқаларга ёрдам кўрсатгунига қадар, полициячилардан бири қизалоқни овунтириб, уни диққатини чалғитишга ҳаракат қилган. У, гўёки ҳеч нарса бўлмаганидек, гўдакни эркалатиб, хурсанд қилишга интилган. Бу саҳна қайд қилинган фотосурат интернетга жойлаштирилди ва кўплаб фойдаланувчиларнинг кўз ёшига сабаб бўлди.