Россиянинг Краснояр ўлкасида бортида 9 йўловчиси бўлган Ан-2 самолёти йўқолиб қолди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида маълумот берилишича, самолёт радиоалоқага чиқмаган.
Самолёт билан алоқа шанба куни маҳаллий вақт билан 16:00да узилган.
Самолёт Ми-8 вертолёти ёрдамида қидирилмоқда. Оператив штаб ташкил қилинган, қидирув ишларига 90 киши жалб қилинган.