"Бунёдкор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов кейинги фаолиятини Қатарда давом эттиради.

Қатар чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган "Ал Жайиш" Сардор Рашидовнинг янги жамоаси бўлади. Клуб Сардор билан уч йиллик битимга имзо чеккан.

Ҳозирча, бу ўтиш ҳақида ҳеч қандай расмий гап сўз йўқ. Аммо трансфер масалалари ҳал этиб бўлинган.

"Ал Жайиш" ОЧЛ-2016ни плей офф босқичидан бошлайди. Худди шундай Хави ва "Ал Садд" ҳам учрашувларга саралаш ўйинларидан қўшилади. Қатар чемпионлигини қўлга киритган "Лаҳвия"гина тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этади. 

Қатарда янги мавсум август ойидан старт олади.